1

Ўзбекистон АҚШ, Мексика ва Финляндияга мис экспорт қила бошлади

ИҚТИСОДИЁТ 14.03.2024, 16:51
Ўзбекистон АҚШ, Мексика ва Финляндияга мис экспорт қила бошлади

Олмалиқ кон-металлургия комбинати 2023 йилда мис маҳсулотлари экспортида янги бозорлар – АҚШ, Мексика ва Финляндия каби давлатларни кашф қилди. Бу ҳақида компания Матбуот хизмати хабар берди.

Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан январь-февраль ҳолати бўйича деярли 82 млн долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, прогноз 101,3 фоизга бажарилган.

Хусусан,  7,3 минг тонна мис маҳсулотлари, 4,6 минг тонна рух метали, 132 тонна молибден маҳсулотлари ва бошқа турдаги маҳсулотлар хорижлик истеъмолчиларга юборилган.

Қайд этилишича, комбинат маҳсулотлари 20 дан ортиқ давлатларга экспорт қилинмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1