Бугун, 16 март куни Афғонистонда аёл 5 нафар эгизак фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда Aamaj news нашри хабар қилмоқда.
Айтилишича, ҳолат Нангарҳор вилоятида содир бўлган. 39 ёшли аёл вилоят туғуруқхонасида тўрт ўғил ва бир қиз фарзандни дунёга келтирган.
Хабарларга кўра, чақалоқлар ва уларни дунёга келтирган она саломатлиги қониқарли аҳволда.
Нангарҳор вилояти Афғонистон шарқида жойлашган тоғли ҳудуддир. Мазкур ҳудудда соғлиқни сақлаш тизимининг нисбатан паст даражаси туфайли оналар ва болалар ўлими билан боғлиқ ҳолат нисбатан юқори.






