Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятида автобус, ёқилғи ташувчи машина ва мотоцикл иштирокида содир бўлган ЙТҲда 21 киши ҳалок бўлди, 38 киши жароҳатланди. Бу ҳақда вилоят йўл ҳаракати бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 17 март куни эрталаб Ҳилманд вилоятининг Герашк туманида жанубий Қандаҳор ва ғарбий Ҳирот вилоятлари ўртасидаги асосий магистралда содир бўлган.
"Мотоцикл йўловчи автобуси билан тўқнашиб кетган, сўнг у йўлнинг қарама-қарши томонидаги ёнилғи цистернасига бориб урилган", дея воқеани тасвирлаган Ҳилманддаги йўл ҳаракати бошқармаси ходими Қадратуллоҳ.
Унга кўра, Афғонистонда йўл-транспорт ҳодисалари, асосан, ёмон йўл шароити ва ҳайдовчиларнинг эҳтиётсизлиги туфайли тез-тез учраб туради. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.