1

Лоладан уялган Шоҳруҳхон, Райҳоннинг ўрнига куйлаган Шаҳриёр, кутилмаганда саҳнага чиққан Хасанбой Дўстматов(Фото)

ШОУ-БИЗНЕС 22.11.2016, 11:48
Теглар: Фото, Шоу-бизнес, Лола Йўлдошева, Шоҳруҳхон, Концерт
Лоладан уялган Шоҳруҳхон, Райҳоннинг ўрнига куйлаган Шаҳриёр, кутилмаганда саҳнага чиққан Хасанбой Дўстматов(Фото)

Хонанда Лола кеча, 21 ноябрь куни “Истиқлол” санъат саройида уч кунлик яккахон концерт дастурга старт берди. “Darakchi.uz” жамоаси концертда меҳмон бўлди. Концерт кўтаринки руҳда, кутилмаган лаҳзаларга бой тарзда ўтди.    

Лоланинг концерти кутилганидек 19:00 да эмас, ярим соат кеч яъни 19:30 да “Энди йўқ” қўшиғининг ремикс варианти билан бошланди. Хореограф Татьяна Круглова саҳналаштирган рақслар таҳсинга сазовор. Рақслар Лоланинг ҳар бир қўшиғи мазмунидан келиб чиққан ҳолда ва руҳий ҳолатига монанд тарзда саҳналаштирилган. 

Лола концертида янграган қўшиқларининг 50 фоизини жонли ижро этгани ҳам эътиборга молик. Дастурда хонанданинг мухлислар қалбидан жой эгаллаган “Сенга”, “Орзу”, “Севгимсан”, “Йиғлар осмон”, “Кўникмадим”, “Қайтмайди”, “Соғинч”, “Хайр”, “Хабар ол”, “Соғиндим” каби қўшиқлари ва “Билмайсан”, “Отмагай тонг” каби янги тароналари ҳам янгради. 

Лоланинг қўшиқларни бир-бирига маҳорат билан улаб кетиши, сўзга чечанлиги, мухлислар билан жонли мулоқот қилиши ҳам эътиборга молик. Шоҳруҳхон билан ижро этилган “Йиғлар осмон” дуэтидан сўнг Лоланинг Шоҳруҳхонга хазиллари ҳаммани кулдирди. “Бугун Шоҳруҳхон нимадандир уялпти. Асал сиз билан бирга келганмиди? У залдами?”,—деди Лола бироз тортинчоқлик билан саҳнада қўшиқ ижро этган Шоҳруҳхонга қарата. Бироқ Шоҳруҳхон унинг саволларига жавоб қайтармади ва шундай тортинчоқлик билан зални тарк этди. 

Лоланинг қизи Шаҳина илк марта катта саҳнада қўшиқ куйлади. “Эркатой” қўшиғи Лола ижросида эмас, балки Шаҳина ижросида жаранг сочди. Онасининг ёшлигини эслатувчи бу қизча қўшиқни маҳорат билан ижро этди.

Хонанда Лола навбатдаги қўшиғини ижро этиб бўлгач, кийимини алмаштириш учун саҳна ортига ўтиб кетди. Залдаги чироқлар ўчирилди ва саҳнада тўрт раққос пайдо бўлди. Улар қўлларидаги узун арқон билан рамзий маънодаги рингни ҳосил қилди. Бироздан сўнг мусиқа садолари остида рингда боксчи пайдо бўлди. Дастлаб, уни ҳамма раққослардан бири деб ўйлади. Бироқ у “Рио-2016” Олимпиадаси олтин медали соҳиби Хасанбой Дўстматов эди! Бошловчи уни таништирганида, мухлислар боксчимизни ҳаяжон билан олқишлади. Дўстматовдан сўнг рингга яна бир “боксчи” кириб келди. Оппоқ кийимдаги бу “боксчи” эса рэпер Шаҳриёр эди. Шаҳриёр Лола  билан бирга “Кўникмадим”дуэтининг янги талқинини ижро этди.  

Концерт дастурида куйланган ягона янги тарона Лола ижросидаги “Отмагай тонг” бўлди. Қўшиқ бошланишидан аввал Лола Ватан ҳақидаги фикрлари ва кечинмаларини ўқиб берди. Шундан сўнг барчага таниш, қадрдон бўлган “Отмагай тонг” қўшиғи илк маротаба Лола ижросида жаранг сочди. Мазкур қўшиқни тинглагач, Лола миллий қўшиқларимизни ҳам маҳорат билан ижро эта олишига ишонч ҳосил қилдик.

Шунингдек, Лола ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали эълон қилган танлови ғолибларини ҳам саҳнага таклиф этди ва улар билан бирга жонли ижрода “Орзу” қўшиғини ижро этди. Хонанданинг Рустам Рустамов ва Муқаддас исмли мухлислари бироз ҳаяжонланганини ҳисобга олмаганда, қўшиқни яхши ижро этишди. 

Лола маҳзун тароналарни ижро этаётганда томошабинлар уни телефон чироқлари билан қўллаб-қувватлаб туришди. Бу ҳолат ўта чиройли манзара касб этди. Лола ўзини қўллаб-қувватлаётган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирди. 

Концертда Лоланинг ҳамкасбларидан хонандалар Улуғбек Раҳматуллаев, Муниса Ризаева, Рухшоналар меҳмон бўлди. Шунингдек, клипмейкер Ёдгор Носиров, дизайнер Ҳилола Шер ҳам Лолани концерт билан табриклади. 

Концерт дастури бир ярим соат давом этди. Лола “Соғиндим” қўшиғини куйлаб, концертининг биринчи кунига якун ясади. Мухлислар Лолани қўйиб юборгиси келмади, хонанда яритм соатча мухлисларнинг гул ва совғаларини қабул қилиш билан банд бўлди. “Ҳали саҳнадан кетганим йўқ, бироқ сизни соғина бошладим” деди хонанда мухлисларга қарата. 

Бир сўз билан айтганда, Лоланинг янги концерти кутилганидан ҳам аъло даражада ўтди. Ёрқин шоудан баҳра олишингиз учун яна икки кун вақтингиз бор! Хонанданинг концерти 22-23 ноябрь кунлари ҳам давом этади.





















Шарҳлар

Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Вайрон бўлган уйлар, жароҳат олган одамлар ва уларга ёрдам бераётган ходимлар… Сергелида отган машъум тонг (фотожамланма)

29.09.2023, 00:10

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1