1

Покистондаги кўмир конида кучли портлаш юз берди

ДУНЁ 20.03.2024, 18:48
Покистондаги кўмир конида кучли портлаш юз берди

Балужистон вилоятидаги кўмир конида портлаш юз берди, оқибатда 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида Zamon.uz хабар бермоқда.

Портлаш бир кун аввал шахтада метан тўпланиши натижасида содир бўлган. Қоятош қулаганда 20 нафар кончи ер остида қолиб кетган.

Чоршанба куни эрталаб конда қутқарув операцияси якунланди. Саккиз нафар кончи қутқарилиб, касалхонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венесуэлада очиқ шахтанинг қулаши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Карьерда олтин ноқонуний қазиб олинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1