1

Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди

ДУНЁ 22.03.2024, 09:41
Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди

Бугун Тошкент вақти билан 08:47 да (22.03.2024 йил, Гринвич бўйича 03:47 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди.  Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди. 

 Зилзила координаталари: 39,28 градус шимолий кенглик; 71,84 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,4. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 313 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

Фарғона вилоятида 3 балл, 122 км.
Андижон вилоятида 2-3 балл, 172 км.
Наманган вилоятида 2-3 балл, 192 км.
Сирдарё вилоятида 2 балл, 294 км.
Тошкент шаҳрида 2 балл, 313 км.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1