1

2020-йилда 4 нафар ҳамкасбини ҳам заҳарлаб ўлдиришга урингани аниқланди

ДУНЁ 22.03.2024, 21:48
2020-йилда 4 нафар ҳамкасбини ҳам заҳарлаб ўлдиришга урингани аниқланди

Хитойнинг машҳур ўйин компанияларидан бири Yoozoo Games'да содир бўлган воқеа кишини ҳайратга солди. Компаниянинг собиқ раҳбарларидан бири Шу Ё асосчиси Лин Чини заҳарлагани учун ўлимга ҳукм қилинди. Бу ҳақда Turkiye gazetesi хабар қилди.

Хитойнинг Шанхай биринчи ўрта халқ суди машҳур ўйин компанияларидан бири Yoozoo Games'даги воқеа ҳақида баёнот берди. Баёнотда компаниянинг собиқ менежерларидан бири Шу Ё компания асосчиси Лин Чи билан 2020-йилда бизнес можароси туфайли қаттиқ тортишиб қолган ва адовати бўлган.  Шу сабабли, Лин Чини заҳарлаган. Жиноят содир этганлиги учун ўлимга ҳукм қилинган. Бундан ташқари Шу  Ё 2020-йилнинг сентябр-декабр ойларида компания асосчисидан ташқари 4 нафар ҳамкасбини ишхонада овқатига заҳар қўшиб ўлдиришга урингани ҳақида ҳам маълумотлар топилди. Аммо касбдошларидан бирортаси ҳам ўлмаган, тузалиб кетган. Натижада, унга нисбатан жазо қўлланилмаганди. 

39 ёшли Лин Чи овқатдан заҳарлангандан сўнг полиция аниқлашга киришди. Аввалдан шубҳа остида бўлган Шу Ёни жиноятчи эканлигини аниқлади. 10 кун ичида қўлга олинди ва ўлим жазоси тайинланди. 

  Yoozoo машҳур "Тахтлар ўйини филимидан илҳомланган “тахтлар ўйини: қиш келяпти” номли машур ўйинни ишлаб чиққан эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1