1

Путин Тожикистон президенти билан терактни муҳокама қилди

ДУНЁ 24.03.2024, 18:04
Путин Тожикистон президенти билан терактни муҳокама қилди

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Владимир Путинга қўнғироқ қилиб, содир бўлган қабиҳ теракт оқибатида тинч аҳоли ҳалок бўлгани муносабати билан Россия халқига чуқур ҳамдардлик ва бирдамлик туйғуларини изҳор этди. 

Унинг таъкидлашича, бу жиноят учун баҳона йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас.

Суҳбат чоғида Путин ва Имомали Раҳмон Россия ва Тожикистоннинг махсус хизматлари ва тегишли идоралари терроризмга қарши курашиш соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилаётгани, бу иш янада кучайтирилишини таъкидлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1