1

Ўзбек-қирғиз автомобил заводи май ойида ишга тушади

ДУНЁ 24.03.2024, 18:16
Ўзбек-қирғиз автомобил заводи май ойида ишга тушади

Қирғизистон-Ўзбекистон автомобил заводи 2024 йил май ойи охирида биринчи автомобилни йиғишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Economist.kg нашри “ОАлтын тулпар унаа курулуш” лойиҳаси раҳбари Баҳодир Бахаутдиновга таяниб хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, корхона биринчи босқичда Chevrolet ва Isuzu  енгил автомобилларини ишлаб чиқаради ва кейинчалик ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиради.

Бу Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида 2023 йил 29 январда имзоланган қўшма автомобил заводи қурилиши тўғрисидаги келишув туфайли амалга ошди.

Заводни ишга туширишнинг режалаштирилган саналари бир неча бор қолдирилган, бироқ охирги тахминий саналар жорий йилнинг иккинчи чорагига ишора қилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1