АсосийJinoyat
3093

Ангренда мактаб ўқувчиси 18 ёшли йигитни ўлдириб қўйди

'Ангренда мактаб ўқувчиси 18 ёшли йигитни ўлдириб қўйди'ning rasmi

20 март куни соат тунги соат 23:30 лар атрофида Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшовчи, умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси M.Д. 2006 йилда туғилган O.A. билан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашган. Бу ҳақда вилоят ММТБ расмий изоҳ берди.

O.A. ушбу жанжал натижасида олган тан жароҳатлари оқибатида соғлиғи ёмонлашиб вафот этган. Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «Д» банди билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси жамоаси ушбу кутилмаган воқеа натижасида вафот этган ўқувчининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, мазкур ҳолат дарсдан ташқари, тунги вақтда содир бўлганлигини эслатиб ўтган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар