1

Душанбеда “Крокус” терактида айбланаётганларнинг яқинлари сўроқ қилинмоқда

ДУНЁ 28.03.2024, 10:37
Душанбеда “Крокус” терактида айбланаётганларнинг яқинлари сўроқ қилинмоқда

Душанбеда Москвадаги Crocus City Hall биносига уюштирилган ҳужумда айбланаётганларнинг яқинлари билан тергов тадбирлари олиб борилмоқда, дея хабар бермоқда Reuters ва РИА Новости Тожикистон хавфсизлик хизматидаги манбаларга таяниб.

Reuters суҳбатдошларининг аниқлик киритишича, россиялик терговчилар 26 март куни Душанбега келиб, ҳибсга олинган тўрт нафар Тожикистон фуқаросининг яқинларини сўроққа тутган. Россия томонининг илтимосига биноан уларнинг оилалари Тожикистон пойтахтига Вахдат ва Ҳисор шаҳарлари ҳамда Рудакий вилоятидан олиб келинган.

РИА Новости манбаси яқинлар Россия ёки Тожикистон хавфсизлик кучлари томонидан сўроқ қилинганига аниқлик киритмайди. Унинг сўзларига кўра, терговнинг бориши Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон назоратида, у ҳар куни тергов жараёни бўйича барча маълумотларни олади.

22 март куни Москвадаги Crocus City Hall биносида теракт содир бўлди. Охирги маълумотларга кўра, теракт оқибатида 139 киши ҳалок бўлган, 182 киши жароҳатланган. Ҳужум учун жавобгарликни ИШИД гуруҳи ўз зиммасига олган. ФСБ 11 гумондорнинг ҳибсга олингани, улардан 8 нафари 22 майгача ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. Тергов маълумотларига кўра, улардан беш нафари Тожикистон фуқаролари, яна икки нафари Россия фуқаролигини олган республика фуқаролари, яна бир нафари эса Россия фуқаролигини олган Қирғизистон фуқароси.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1