1

Ғазо секторида ҳалок бўлганларнинг учдан икки қисмидан кўпроғи аёллар ва болалардир

ДУНЁ 29.03.2024, 21:44
Ғазо секторида ҳалок бўлганларнинг учдан икки қисмидан кўпроғи аёллар ва болалардир

Исроилнинг Ғазо секторида 7 октябрдан бери давом этаётган тажовузи қурбонлари орасида 23 810 нафаи аёллар ва болалардир. Бу ҳақда Ғазо сектори ҳукумати матбуот хизмати баёнотида айтилади.

Баёнотга кўра, кўрсатилган муддат ичида Исроил ҳарбийлари Фаластин анклавида 2888 та қирғин амалга оширган.

Исроил ҳужумларида 14350 нафар бола ва 9460 нафар аёл ҳалок бўлди. Шунингдек, Исроил ҳужумларидан жабрланганларнинг 73 фоизини аёллар ва болалар ташкил этгани таъкидланган.

7 минг киши вайроналар остида қолган ёки бедарак йўқолган. Исроилнинг Ғазо секторидаги тажовузи натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 32 623 нафарга етди, яна 75 092 нафари яраланди.

Ғазо секторида тўйиб овқатланмаслик ва сувсизланиш туфайли 28 бола ҳалок бўлди. Исроил Ғазода озиқ-овқат ва сув танқислигини сунъий равишда яратмоқда. Исроил расмийлари минтақага инсонпарварлик ёрдами етказилишига тўсқинлик қилмоқда ва бу билан инсонпарварлик фалокатини келтириб чиқармоқда.

Қайд этилишича, 7 октябрдан бери Исроил армияси Ғазода 70 минг тоннадан ортиқ портловчи моддадан фойдаланган.

Исроил ҳужумларида 364 тиббиёт ходими, 48 фуқаро мудофааси ходими ва 136 журналист ҳалок бўлди.

Исроил агрессияси натижасида Ғазо секторида 17 минг бола ота-онасиз яшамоқда.

Ғазо ташқарисида даволанишга муҳтож инсонлар сони 11 минг кишига етди, 10 минг саратон касали эса етарли тиббий ёрдам кўрсатилмагани учун ўлим хавфи остида.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1