1

Имтиёзлар бекор қилингандан сўнг чекда ҚҚС ставкаси кўрсатилиши керак

ИҚТИСОДИЁТ 02.04.2024, 07:06
Имтиёзлар бекор қилингандан сўнг чекда ҚҚС ставкаси кўрсатилиши керак

1 апрелдан ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинди. Солиқ қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, энди қуйидагилар учун ҚҚС тўланади.

савдо айланмаси бўйича:

- тиббий хизматлар;

- ветеринария хизматлари;

- дори воситалари;

- ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар.

Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда:

-дори воситалари;

-ветеринария дори воситалари;

-тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар;

-шунингдек қонунчиликда белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган хомашё.

аҳолига кўрсатиладиган хизматларни реализация қилиш бўйича:

-сув таъминоти;

- канализация;

- санитария жиҳатдан тозалаш;

- иссиқлик таъминоти. Аввал ушбу хизматларни кўрсатиш бўйича айланмага ҚҚСнинг нол даражали ставкаси қўлланилган.

Эндиликда, қўшилган қиймат солиғи тўловчилари томонидан ушбу маҳсулот ва хизматлар учун бириктирилган МХИК кодларидан фойдаланилганда, онлайн-НКТ ва маркетплейс чекларида ҚҚС ставкаси ва суммаси кўрсатилиши лозим.

Бунинг учун Техник хизмат кўрсатиш марказига мурожаат қилиш ёхуд қўлланма асосида онлайн-НКМ ва виртуал касса хотирасига кирим қилинган маҳсулот (хизмат)ларнинг ҚҚС ставкаси ва суммасини қайта созлаш тавсия этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1