1

Туркия тожикистонликлар учун визасиз режимни бекор қилди

ДУНЁ 06.04.2024, 11:31
Туркия тожикистонликлар учун визасиз режимни бекор қилди

Тожикистон фуқаролари энди Туркияга визасиз кира олмайди. Тегишли фармон “Resmi Gazete”да чоп этилди ва президент Ражаб Тоййиб Эрдўған имзолади.

«Тожикистон фуқароларининг Туркияга умумий фуқаролик паспорти орқали кириши бўйича визасиз режимни бекор этишга қарор қилинди», — дейилади ҳужжатда. 

Қарор расмий эълон қилинган пайтдан эътиборан кучга киради. 

Илгари Тожикистон фуқаролари Туркияга саёҳат мақсади туризм бўлса ва қолиш муддати 90 кундан ошмаса, визасиз бориши мумкин эди. 

Апрель ойи бошида Истанбулда Тожикистон фуқароси ва Қирғизистон фуқароси террорчилик актини тайёрлашда гумонланиб қўлга олинган эди.

#Туркия      #виза         #террорчилик

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1