1

Туркия Тожикистон фуқаролари учун виза режимини жорий қилди

ДУНЁ 08.04.2024, 09:32
Туркия Тожикистон фуқаролари учун виза режимини жорий қилди

Тожикистон фуқаролари учун Туркиядаги виза тартиби 20 апрелдан кучга киради

20 апрелдан Туркияга боришни хоҳловчи Тожикистон фуқаролари учун виза тартиби жорий этилади, деб ёзди “Коммерсант”.

Туркия Тожикистон билан визасиз режим бекор қилинганини 6 апрель куни эълон қилди. Анқара бунинг сабабини аниқламади.

Спутник-Тожикистон манбасига кўра, “Крокус Сити Холл”даги терактни содир этганликда гумон қилинганлардан бири Шамсидин Фаридуни Туркиядан тожик экстремистик ташкилотлари билан алоқадор бўлган. Манбага кўра, эркак Истанбулда теракт уюштиришга ўргатилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1