1

Россияда ҳалокатга учраган ўзбекистонликлар бўйича Элчихона ахборот берди

ДУНЁ 09.04.2024, 09:21
Россияда ҳалокатга учраган ўзбекистонликлар бўйича Элчихона ахборот берди

Аввал хабар қилганимиздек, Россиянинг Самара вилоятида Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус ЙТҲга учраб, икки киши вафот этди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчихонаси хабари эълон қилинди.

Ўзбекистоннинг Москвадаги Элчихонаси 2024 йил 8 апрель куни Самара вилоятида содир бўлган бахтсиз ҳодиса натижасида ҳалок бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Қайд этилишича, ҳодиса Самара вилоятидаги Урал-Муханово трассасида содир бўлган. Чимкент-Нижний Новгород йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобус йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган. Ҳодиса вақтида автобусда 66 йўловчи бўлган. Оқибатда икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, 20 га яқин киши жароҳат олди ва тиббиёт муассасаларига жойлаштирилди.

Зарур ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси ва Қозон шаҳридаги Бош консуллик ходимлари воқеа жойига етиб боришди.

“Бу борада дипломатларимиз Россия Федерациясининг Самара вилоятидаги тегишли ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Вазият алоҳида назорат остида”, - дейилади хабарда.

Зарур ҳолларда, қўшимча маълумот учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилиш мумкин:

- Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлимининг cалл-маркази: +7 499 238-36-20; +7-499 230-00-76

- Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги: +7 843 526 55 63; электрон почта манзили: kaz.uzconsulate@mfa.uz.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1