1

Фарғонада фуқаро яшаш хонадонида ноқонуний оҳак цехи ташкил қилгани аниқланди

ЖИНОЯТ 14.04.2024, 16:13
Фарғонада фуқаро яшаш хонадонида ноқонуний оҳак цехи ташкил қилгани аниқланди

Давлат рўйхатидан ўтмасдан Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Қоратепа Дашт қишлоғи ҳудудидаги яшаш хонадонида тижорат мақсадларида ноқонуний  оҳак  цехи ташкил қилиб, табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб олган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Фарғона вилоят прокуратураси, ИЖҚК Департаменти вилоят бошқармаси томонидан ёқилғи - энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда. 

Хусусан, фуқаро А.У. тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Қоратепа Дашт қишлоғи ҳудудидаги яшаш хонадонида тижорат мақсадларида ноқонуний  оҳак  цехи ташкил қилиб, табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 69,4 млн. сўмлик 46,2 минг метр. куб газни яширин равишда ўғирлагани аниқланди. 

Мазкур ҳолат юзасидан 14.04.2024 йилда Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, А.У. процессуал тартибда ушланган. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1