1

Саудия Арабистони Эроннинг Исроилга ҳужумини қораламади

ДУНЁ 16.04.2024, 09:09
Саудия Арабистони Эроннинг Исроилга ҳужумини қораламади

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлиги минтақадаги вазият кескинлашганидан хавотир билдириб, оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

“Вазирлик қироллик позициясини яна бир бор таъкидлайди, вазминликка чақиради ва даҳшатли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган инқирознинг янада чуқурлашишига йўл қўймаслик зарурлигини қайд этади”, — дейилади Саудия Арабистони ТИВ баёнотида.

Ар-Риёднинг фикрича, БМТ Хавфсизлик Кенгаши тинчлик ва хавфсизликни сақлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олиши керак.

Исроил матбуотининг қайд этишича, Ар-Риёдда Теҳронга қарши ҳеч қандай қораловчи сўзлар эшитилмаган.

Эроннинг Дамашқдаги консуллигига яқинда берилган ҳаво ҳужумига жавобан Эрон Исроил томон ўнлаб учувчисиз учоқ ва ракеталарни учиргани аввалроқ хабар қилинган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1