1

Қувайт-Ўзбекистон ўйинида ўзбекистонлик ёшлар 5 та жавобсиз гол киритди

СПОРТ 20.04.2024, 22:51
Теглар: Гол, Қувайт-Ўзбекистон
Қувайт-Ўзбекистон ўйинида ўзбекистонлик ёшлар 5 та жавобсиз гол киритди

Осиё кубоги U23. Ўзбекистон Кувайтни тор-мор этиб, муддатдан аввал кейинги босқичга йўл олди.

Осиё кубоги U23 2-тури доирасидаги D гуруҳида ўтказилган икки учрашувдан сўнг плей-оффга йўлланма олган жамоалар номи маълум бўлди.

Ўзбекистон олимпия жамоаси «Ал-Жануб» стадионида Кувайтга қарши ўтган учрашувда ғалаба қозонди. Алибек Давронов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Ҳожимат Эркинов, Диёр Холматов ва Ҳусайн Норчаев томонидан киритилган голлар Темур Кападзе жамоасига йирик ҳисобли ғалабани келтирди – 5:0. Норчаев 90+4-дақиқада яна битта пеналтидан фойдалана олмади.

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда эса Ветнам Малайзиядан устун келди – 2:0.

Шу тариқа, Ўзбекистон ва Ветнам 2-турдан кейин 6 очкодан тўплаб, муддатдан аввал чоракфинал йўлланмасини нақд қилди. Вакилларимиз 3-турда 23 апрель куни Ветнамга қарши майдонга тушиб, биринчи ўрин масаласини ҳал қилади.

Осиё кубоги U23. 2-тур

Кувайт – Ўзбекистон – 0:5

Голлар: Алибек Давронов, 32 (1:0), Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 48 (2:0), Ҳожимат Эркинов, 55 (3:0), Диёр Холматов, 85 пен (4:0), Ҳусайн Норчаев, 90+5 (5:0).

 

Шарҳлар

Мана сизга ҳисобни очган Шомуродовнинг голи (видео)

14.11.2019, 18:44

Бугун футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Ўзбекистон гуруҳдаги ўзининг асосий рақиби - Саудия Арабистони билан майдонда куч синашмоқда.Илк ҳисобни Шомуродовнинг голи бошлаб бердиМана сизга ҳисобни очган...
Дарвозабоннинг сўнгги дақиқадаги голи жамоасини мағлубиятдан сақлади(Видео)

26.04.2016, 16:18

Польша чемпионати доирасида “Висла” ва “Нецечи” клублари ўртасида баҳс ўтказилди.  Учрашувнинг 90-дақиқасида ҳисоб 1:1 кўринишида эди. 91 дақиқада “Висла” ярим ҳимоячиси Дональд Гуррье гол урди...
Лионель Месси фаолиятидаги голлари сонини 500 тага етказиб олди

18.04.2016, 09:46

“Барселона” клуби етакчиси Лионель Месси Испания чемпионати 33-турида “Валенсия”га қарши (1:2) ўйинда гол киритиб, фаолиятидаги голлар сонини 500 тага етказиб олди. Бу ҳақда Championat.com нашри...
Месси 2010 йилдан буён илк бор кетма-кет беш ўйинда гол кирита олмаяпти

14.04.2016, 15:12

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси сўнгги беш ўйинда рақиб жамоалар дарвозасига гол кирита олмаяпти. Бундай ҳолат 2010 йилнинг апрель ойидан буён илк бор кузатилмоқда дея хабар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1