АсосийДУНЁ
Муаллиф: Darakchi.uz

Перу марказида 6,8 магнитудали зилзила содир бўлди

Ер силкинишлари мамлакат пойтахти Лима ва унга яқин Кальяо минтақасида, шунингдек, Колумбиянинг айрим ҳудудларида ҳам сезилган.

'Перу марказида 6,8 магнитудали зилзила содир бўлди'ning rasmi

Перу марказида 6,7–6,8 магнитудали зилзила қайд этилди. Ер силкинишлари мамлакат пойтахти Лима ва унга яқин Кальяо минтақасида, шунингдек, Колумбиянинг айрим ҳудудларида ҳам сезилган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Перу Геофизика институти маълумотига кўра, зилзила Хунин ва Паско минтақалари чегарасидаги Хунин кўли яқинида содир бўлган. Зилзила ўчоғи 122 километр чуқурликда жойлашган.

Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази ер силкинишлари магнитудасини 6,8 деб баҳолаган.

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, зилзила Лима ва Кальяо аҳолиси томонидан ҳам сезилган. Колумбиянинг айрим ҳудудларида ҳам ер силкинишлари қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи бошида Панамада 7,2 магнитудали зилзила содир бўлган эди. Ўшанда Тинч океани цунами ҳақида огоҳлантириш маркази Панама қирғоқлари, Колумбия, Коста-Рика, Эквадор ва Марказий Американинг бошқа ҳудудлари учун цунами хавфидан огоҳлантирган.

Зилзила оқибатида Панаманинг бир нечта провинцияларида турар жойлар, давлат идоралари, мактаблар, шифохоналар, корхоналар ва йўлларга зарар етгани хабар қилинган.

    Бошқа янгиликлар