1

Нигерияда маҳбуслар қамоқхонадан қочиб кетди

ДУНЁ 26.04.2024, 18:40
Нигерияда маҳбуслар қамоқхонадан қочиб кетди

Нигериядаги қамоқхонадан ёмғир туфайли девор қулаганидан сўнг камида 118 нафар маҳбус қочиб кетди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса Нигерия пойтахти яқинидаги Сулежа шаҳридаги қамоқхонада юз берган.

Ахлоқ тузатиш хизмати ходимлари бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари кўмагида қочқинларни қидирмоқда ва ҳозиргача улардан фақат ўн нафарини қўлга олишган.

«Бир неча соат давом этган ёмғир ўртача хавфсизлик даражасидаги қамоқхонанинг бир қисмини, шу жумладан девори ва унга туташ биноларни вайрон қилди», дейди Ахлоқ тузатиш хизматлари вакили Адаму Дуза.

У қочқинларнинг шахсини ва бошқа тафсилотларни ошкор қилмаган, бироқ “Боко Ҳарам” гуруҳи аъзолари қамоқхонада жазо муддатини ўтагани маълум.

Таъкидлаш жоизки, қамоқхонадан қочиш Нигерияда муаммога айланди, чунки маҳбусларнинг кўплиги, етарли маблағ йўқлиги ва хавфсизликнинг заифлиги қочиш учун сабаб бўлмоқда.

"Охирги пайтда ёмон инфратузилма ва жангариларнинг ҳужумлари туфайли минглаб маҳбуслар қочиб кетган. Айниқса, 2022йил июл ойида ИШИД жангчилари пойтахт Абужадаги қаттиқ тартибли қамоқхонага ҳужум қилганда, камида 440 маҳбус қочиб кетган"–дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1