1

Тожикистон ТИВ ўз фуқароларига Россияга бормасликни тавсия қилди

ДУНЁ 28.04.2024, 10:39
Тожикистон ТИВ ўз фуқароларига Россияга бормасликни тавсия қилди

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига агар зарурат бўлмаса, Россияга саёҳат қилмасликни тавсия қилди. Тегишли баёнот 27 апрель куни вазирликнинг расмий сайтида эълон қилинди.

26 апрель куни Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтида вазирликда Россия элчиси Сергей Григорев билан учрашув ўтказилгани ҳақида хабар эълон қилинган эди. Унда айтилишича, томонлар сўнгги бир неча ҳафта ичида Тожикистон фуқаролари Россия давлат чегарасини кесиб ўтишда дуч келган қийинчиликларни муҳокама қилган.

Тожикистон томони тожик фуқароларининг Россияга киришини асоссиз рад этиш ҳолатлари кенг тарқалиб кетганидан хавотир билдирган.

Тожикистондан келган муҳожирлар айбланган терактдан сўнг Россия шаҳарларида хорижликларга қарши оммавий текширувлар ўтказила бошланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1