Туркиядаги ҳорижликларга нисбатан кучайтирилган текширувлар, аэропортдаги муаммолар, уларни рўйхатга олишдаги ноқулайликлар туфайли ғдипломатлари ташаббуси билан жорий йилнинг 29 апрель куни Турк давлатлари ташкилоти аъзо давлатларининг бош консулларини жалб қилган ҳолда Истанбул миграция ҳизмати бошлиғи Хусайн Камол билан учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар қилди.
“Дипломатларимиз томонидан мазкур йўналишлар бўйича фуқароларимиздан аэропорт, депортация марказлари, миграция ҳизмати идораларидаги шикоятларини ва бу муаммоларни ечиш бўйича таклифлар турк томонига етказилди”, - дейилади хабарда.






