АсосийДУНË

Қуёшда катта чақнаш содир бўлди: кучли магнит бўронлари кутилмоқда

Қуёшда энг катта магнитудали чақнаш содир бўлди ва кучли магнит бўронлари кутилмоқда. Бу ҳ...

Қуёшда энг катта магнитудали чақнаш содир бўлди ва кучли магнит бўронлари кутилмоқда. Бу ҳақда Коинот тадқиқотлари институти ва Россия Фанлар академиясининг Қуёш-ер физикаси институти қуёш астрономияси лабораторияси маълум қилди.

“Қуёшда энг юқори Х даражали чақнаш икки кун ичида иккинчисидир. Кун охиригача ўта кучли ҳодисаларнинг жуда юқори хавфи бор", - дейилади лаборатория баёнотида. Шунингдек, улар юлдузда юқори фаоллик қайд этилаётганига, сўнгги 24 соат ичида 20 дан ортиқ чақнаш содир бўлганига аниқлик киритишди.

Узлуксиз магнит бўронлари ва геомагнит бузилишлар икки кун – 7 майгача давом этади.

    Бошқа янгиликлар