1

Дунёнинг камбағал давлатлари рўйхатида Ўзбекистоннинг ўрни маълум бўлди

ДУНЁ 08.05.2024, 13:38
Дунёнинг камбағал давлатлари рўйхатида Ўзбекистоннинг ўрни маълум бўлди

Ўзбекистоннинг дунё камбағал давлатлар рўйхатидаги ўрни маълум бўлди. Бу ҳақда Global Finance маълумот берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон дунё камбағал давлатлари рўйхатида 67 ўринни эгаллаган. Бунда, ҳар бир аҳоли жон бошига йилига 10 минг 936 доллар тўғри келади. Ўзбекистон бу рейтингда Африкадаги Науру ва Марокаш давлатлари билан тенг.

Маълумотлар кўра, Марказий Осиёдаги энг камбағал давлат Тожикистон. Бу давлат рўйхатда 43 ўринда ва мазкур давлатда ҳар бир аҳоли учун 5 минг 832 доллар тўғри келади. Марказий Осиёдаги энг бой давлат эса Қозоғистон. У камбағал давлатлар рўйхатида 128 ўринда. Бу давлатда ҳар бир аҳолига 35 минг 534 доллар тўғри келади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1