1

Таиланднинг Паттая шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича Жаҳон кубоги бошланди

СПОРТ 10.05.2024, 09:47
Таиланднинг Паттая шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича Жаҳон кубоги бошланди

Таиланднинг Паттая шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича Жаҳон кубоги бошланди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги хабар қилди.

Мусобақанинг дастлабки кунида аёллар ўртасида -67 кг вазн тоифасида Қудратой Тошпўлатова 122 кг натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди. Шунингдек, эркаклар ўртасида -65 кг вазн тоифасида Санжар Аллаберганов 177 кг натижа билан кучли учликдан жой олди ва бронза медалини қўлга киритди.

Таъкидлаш керакки, ушбу натижа орқали Қудратой Тошпўлатова ўз вазнида жаҳон рейтингида кучли бешликка кирган бўлса, Санжар Аллаберганов 10-поғонага кўтарилиб олди.

Паттаядаги Жаҳон кубоги 11 майга қадар давом этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1