Россия президенти Владимир Путин мудофаа вазири Сергей Шойгуни алмаштирди.
Кремл матбуот хизмати хабарига кўра, бунинг эвазига у Федерация Кенгашига бош вазирнинг биринчи ўринбосари Андрей Белоусов номзодини тақдим этган.
Путин “Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби тўғрисида”ги фармонни имзолади, унга кўра Шойгу Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинланди.
Путин Николай Патрушевни “бошқа ишга ўтгани муносабати билан” Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимидан озод қилди.
Шойгу 2012 йилдан 2020 йилгача Россия Федерацияси мудофаа вазири бўлган.
2020 йил 21 январда президент фармони билан у Россия Федерацияси мудофаа вазири этиб қайта тайинлаган эди.