АсосийDunyo

Киевда теракт уюштиришда гумон қилинганлар қўлга олинди

'Киевда теракт уюштиришда гумон қилинганлар қўлга олинди'ning rasmi

Киевда қатор терактлар тайёрлашда гумон қилинган “Россия разведка бошқармаси агентлари” қўлга олинди. Бу ҳақда Украина Хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, гумонланувчилар гипермаркетлар ва кафелардан бирининг ёнига портловчи мосламаларни жойлаштирган. Разведка хизматининг таъкидлашича, портлашлар 2024 йил 9 май куни содир бўлиши керак эди.

Портловчи мосламалар чой қадоқлари сифатида яширилган. Украина разведкаcининг таъкидлашича, бомбалар гипермаркетлардаги энг юқори гавжумлик вақтида портлаши керак бўлган. Расмий Киев Россия разведка бошқармаси ходими бўлган Юрий Сизовни терактлар куратори деб атамоқда.

Қўлга олинганларга нисбатан давлатга хиёнат, қўпорувчилик ва терроризм моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Украина хавфсизлик хизмати "террорчилик ҳужумининг бевосита айбдорлари" қўлга олинганини даъво қилмоқда, аммо уларнинг сонини билдирмаган. Чоп этилган фотосуратлардан маълум бўлишича, икки киши ҳибсга олинган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар