1

Тошкент шаҳридаги икки жиноятчини топишда ёрдам сўралмоқда

ЖИНОЯТ 14.05.2024, 19:54
Тошкент шаҳридаги икки жиноятчини топишда ёрдам сўралмоқда

Тошкент шаҳри ИИББ фуқаролардан қидирувдаги жиноятчиларни топишда кўмак сўрамоқда.

Расулов Сарвар Шавкатжонович 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (“Фирибгарлик”) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Азизов Ойбек Алишер ўғли 1996-йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-4-қисмларида (“Фирибгарлик”) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Агарда улар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз ёки уларга ўхшаш шахсни кўрсангиз, 98-302-01-00, 98-124-22-26, 71-230-97-08 ёки 102 рақамлари орқали хабар беришингиз сўралмоқда.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1