1

Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли туфайли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди

ДУНЁ 15.05.2024, 12:09
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли туфайли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди

Туркия миллий партияси раҳбари Девлет Баҳчели давлат тўнтаришига уриниш эҳтимоли ҳақида огоҳлантиргач, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон разведка ва Адлия вазирлиги раҳбарлари билан фавқулодда йиғилиш ўтказди, деб ёзди Sabah.

Бир кун аввал Анқара Бош прокуратураси пойтахт департаментининг уч нафар полициячига нисбатан Айҳан Бора Каплан жиноий ташкилотига алоқадорлиги юзасидан тергов бошлади. Уларнинг уйлари тинтув қилинди.

Эрдўғоннинг иттифоқчиси Баҳчелининг айтишича, фитна бўлиши мумкин, бир неча полициячининг ишдан олиниши ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Баҳчели, мамлакатда тўнтарув ташаббусининг такрорланиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди.

2016 йилда Туркияда давлат тўнтаришига уриниш бўлиб, бир неча соат ичида бостирилди. Мамлакат бўйлаб тўқнашувлар натижасида 241 киши ҳалок бўлди, 2 мингдан ортиқ киши тан жароҳати олди.

Туркияда давлат тўнтаришини ташкиллаштириш ва унга алоқадорликда гумонланиб 40 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинди. Мамлакатда бир неча ой давомида фавқулодда ҳолат жорий этилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1