Сал аввал, Эрон расмий манбалари, хусусан, Эрон вице-президенти Муҳсин Мансурий президент ва унинг делегациясининг вертолётда ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Эрон Конституциясининг 131-моддасига кўра, Президент вафот этган тақдирда, унинг ваколатлари биринчи ўринбосарга ўтказилади. Бу лавозимни 2021 йилдан буён Муҳаммад Мухбар эгаллаб келади.
Амалдаги тартибга кўра, у энди яқин икки ойда мамлакат бошқарувини ўз қўлига олади. Янги сайловлар эса 50 кун ичида ўтказилади.