1

Тошкентда кўчаларни, чорраҳаларни реконструкция қилиш ишлари олиб борилади

ЖАМИЯТ 21.05.2024, 17:07
Теглар: таъмирлаш ишлари, ободонлаштириш, Тошкент кўчалари
Тошкентда кўчаларни, чорраҳаларни реконструкция қилиш ишлари олиб борилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўчалар ва чорраҳаларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани юзасидан қўшимча маълумот берди.

20 май куни Қорасарой кўчасининг Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача ҳамда Кичик ҳалқа автомобиль йўли Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Қорасарой кўчаси билан кесишмасигача таъмирлаш ишлари бошлангани ҳақида хабар берилганди.

Амалга оширилаётган ишлар жараёнида аҳолининг илтимосига биноан ёритиш тизимлари, фасадлар, дренаж ва ирригация тизимлари, бордюрларни янгилаш, маҳаллаларга кириш йўлларини ободонлаштириш зарурати аниқланди. Шу сабабли, ишлар жорий йилнинг 26 майигача давом этади.

Ишни имкон қадар тезроқ якунлаш учун жалб қилинган хизматлар ходимлари кеча-ю кундуз ишлаши айтилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1