1

Ўзбекистондан Бельгияга қуритилган мева импорти оширилади

ИҚТИСОДИЁТ 27.05.2024, 08:43
Ўзбекистондан Бельгияга қуритилган мева импорти оширилади

Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фозилов Бельгиянинг "GroupDepre" компаниялар гуруҳи бош директори Каролин Депре билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, Европа бозорига Ўзбекистон маҳсулотлари экспортини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Бельгия вакилига Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самарали натижалари, шунингдек, республикада саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги дастурлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистондан дуккакли экинлар импортини 2023 йилга нисбатан икки бараварга кўпайтириш, шунингдек, Ўзбекистон экспорт маҳсулотлари турларини диверсификация қилиш ва кенгайтириш, хусусан, қуритилган мева ва сабзавотлар етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича келишувга эришилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1