1

Афғонистонда наркотик ишлаб чиқариш қисқарди?

ДУНЁ 27.05.2024, 22:39
Афғонистонда наркотик ишлаб чиқариш қисқарди?

“Толибон”нинг Афғонистонда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш қисқаргани ва тўхтагани ҳақидаги даъволари ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақида Эроннинг наркотикларга қарши курашиш полицияси раҳбари Ираж Какаванд маълум қилди, дея хабар бермоқда zamon.uz. 

Эрон расмийсига кўра, мамлакатда 2023 йил ва 2024 йилнинг дастлабки тўрт ойида 662 тоннадан ортиқ наркотик моддалар топилган. Какаванд ушбу статистик маълумотларга асосланиб, “Толибон” даъволари ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди.

“Эрон Афғонистондан наркотик моддалар контрабандаси ва транзити сезиларли даражада қисқарганига ҳали гувоҳ бўлмади”, — дея таъкидлади у.

Эрон расмийси Москвада бўлиб ўтган БРИКСнинг наркотикларга қарши кураш бўйича махсус гуруҳи йиғилишида шундай баёнот берган. У Эроннинг БРИКСга аъзо давлатлар билан турли соҳаларда, жумладан, наркотикларга қарши курашда ахборот ва тажриба алмашишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини айтган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1