1

Намангандаги қамоқхонада ўзни осган маҳбус бўйича қўшимча маълумот берилди

ЖАМИЯТ 29.05.2024, 21:10
Намангандаги қамоқхонада ўзни осган маҳбус бўйича қўшимча маълумот берилди

Жорий йилнинг 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш департаменти тизимидаги Наманган вилояти Поп туманида жойлашган 6-сонли қамоқхонада 24 ёшли маҳкум ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, марҳум жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми "Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш" билан судланган. 

Мурдани кўздан кечириш давомида бўйин соҳасида странгуляцион эгатдан ташқари бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган.

Ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1