АсосийMadaniyat

Лондонда кинофильмлар тақдимоти бўлиб ўтди

'Лондонда кинофильмлар тақдимоти бўлиб ўтди'ning rasmi

Шу йилнинг 24-28 май кунлари Лондонда бўлиб ўтган олтинчи Британия кинофоруми —"ECG Film Festival" доирасида бир қатор кинофильмларнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди. 

"ECG Film Festival" Евроосиё минтақасида кинематографияни ривожлантириш платформаси ҳисобланади. Фестивалдан кўзланган мақсад Евроосиё киносини инглиз тилида сўзлашувчи маконда тарғиб қилиш ва Евроосиё кино саноати ижодкорларини бутун дунё бўйлаб таништиришдан иборат. Фестиваль 2015 йилдан буён ҳар йили Лондонда шаҳрида анъанавий тарзда ўтказмоқда.

Жорий йилги кинофестивалга 22 мамлакатдан юзлаб талабгорлар орасидан "Энг яхши ҳужжатли фильм" йўналишида режиссёр Шуҳрат Хайтовнинг "Sharaf Rashidov-the Inspirer for the Development of Mirzachul" ("Шароф Рашидов – Мирзачўл ривожланишининг илҳомлантирувчиси") номли фильми ғолиб деб топилди.

Мазкур фильм Лондондаги "Premier Cinemas Romford" кинотеатрида намойиш этилди. Унда томошабинларга машҳур давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидовнинг ҳаёт йўли очиб берган.

Фильм сюжети 1960 йиллардаги Мирзачўлнинг ўзлаштирилиши ҳақидаги ҳикояга асосланган. Ҳужжатли фильмда ўша йиллардаги воқеалар иштирокчилари, меҳнат фахрийлари, қурувчилар, механизаторлар, шунингдек, тарихчилар, иқтисодчилар, журналистлар ва сиёсатшунослар билан суҳбатлар ўрин олган.

Британиялик маданият ва санъат вакиллари билан ўтказилган суҳбатлар давомида улар фильмнинг тарихий аҳамиятга эга эканлигини, Мирзачўлни ўзлаштириш каби улкан ишларда ўзбек халқи томонидан кўрсатилган қаҳрамонликлар эътироф этилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар