АсосийJamiyat

Жиззахлик ота қамоқ жазосига қарамай фарзандларига қасддан алимент тўламаган

'Жиззахлик ота қамоқ жазосига қарамай фарзандларига қасддан алимент тўламаган'ning rasmi

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг қарорига асосан алиментдан қарздор О.Ахроровдан ундирувчи З.Маматқулова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва даромадининг ¼-қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган. МИБ томонидан бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан ота бўйин товлаб келган.

Муқаддам алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаганлиги сабабли жиноят ишлари бўйича Зарбдор туман судининг қарорига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилганидан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан 47.394.741  сўм алимент пулларини тўламасдан фарзандларини қасддан моддий таъминламаган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2023 йил 30 апрель куни Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси Суриштирув шуъбаси томонидан ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари ўтказилган.

 Суриштирув ҳаракатлари давомида ундирувчига етказилган зарар тўлиқ қарздор томонидан тўланиб берилди ва жиноят иши мазмунан кўриб чиқишлик учун ЖКнинг тегишли моддалари тартибида судда кўриб  чиқишлик учун юборилган.

    Бошқа янгиликлар