2024 йилнинг январь-апрель ойларида хорижий инвестициялар иштирокида 1 209 та янги корхоналар ташкил этилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:
- савдо соҳасида – 506 та;
- саноат соҳасида – 192 та;
- ахборот ва алоқа соҳасида – 97 та;
- қурилиш соҳасида – 102 та;
- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 59 та;
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 37 та;
- ташиш ва сақлаш соҳасида – 32 та;
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 13 та;
- бошқа соҳаларда – 171 та.






