Текирдағда фоҳишаликка мажбурланган ўзбекистонлик аёллар қутқарилди. Бу ҳақда İhlas Haber Ajansı хабар берди.
Текирдағда Чорлу полиция бошқармаси жамоат хавфсизлиги бўлими ходимлари, Шайхсинан туманидаги хонадонда хорижлик аёлларнинг фоҳишалик билан шуғулланганини аниқлади.
Прокуратура рухсати билан сафарбар қилинган гуруҳлар томонидан 4 та алоҳида яшаш манзилида бир вақтнинг ўзида рейд ўтказилди. Икки туркиялик И.Ч. ва К.Г. фоҳишаликни ташкил этишда айбланмоқда.
Қўлга олиш чоғида фоҳишаликка мажбурланган Ўзбекистон фуқароси бўлган 9 нафар аёл қутқариб олинди.
ДҲА баёнотига кўра, аёллар ўз баёнотларида болаларга қараш учун Туркияга келганликларини, сўнгра Чорлуга олиб борилиб, фоҳишаликка мажбурланганликларини айтишган.
Гумонланувчилар И.Ч. билан К.Г. “одам савдоси”, “фоҳишаликка мажбурлаш” ва “озодликдан маҳрум қилиш” моддалари билан айбланмоқда.






