АсосийJamiyat

Собиқ МХХ биноси ҳудудидаги дарахтлар кўчирилиши ноқонуний бўлиб чиқди

'Собиқ МХХ биноси ҳудудидаги дарахтлар кўчирилиши ноқонуний бўлиб чиқди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда 2024 йилнинг 16-22 май кунлари Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Сайилгоҳ кўчаси, 1-уй манзили бўйича ҳудуддаги кўп йиллик дарахтлар кўчириб олиб кетилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Мазкур хабарларга асосан ўтказилган текширишда юқоридаги ҳудудда олиб борилаётган қурилиш лойиҳаси доирасида “M.M.” МЧЖ томонидан соғлом ўсиб турган жами 53 туп қимматбаҳо навли кўп йиллик дарахтлар (эман, қарағай, айлантус ва бошқалар) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 464-сон Қарори талабларига зид равишда ноқонуний равишда кўчириб олиб кетилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан дарахтларни ноқонуний кўчирган хўжалик юритувчи субъект масъуллари ва бунга имконият яратиб берган мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Жиноят иши Бош прокуратура томонидан алоҳида назоратга олинган.


 

 

    Бошқа янгиликлар