Ижтимоий тармоқларда бир қиз 1 июнь байрам муносабати билан юзага келган тирбандликларда вилоятликларни айблаб, Instagram'га видео жойлаган эди. Унинг вилоятликларни қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиши катта муҳокамаларга сабаб бўлди.
Қизнинг бу ҳатти-ҳаракати Яккасарой туман судида кўриб чиқилиб, унга нисбатан МЖтКнинг 183-моддасига асосан, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Буни қарангки, қизнинг отаси асли қўқонлик, онаси қашқадарёлик бўлиб чиқди.
Қизнинг отаси ҳамма қариндошлари вилоятда яшаши, одамлар қизининг гапини ўзларига олмаслигини илтимос қилган.
"Мисол учун, қизимнинг онаси ҳам вилоятлик, қашқадарёлик. Мен ҳам вилоятданман. Қўқонликман", - дейди қизининг отаси.






