АсосийJamiyat

Халқаро мукофот учун танловлар 2025 йилдан бошлаб, ҳар икки йилда бир марта ўтказилади

'Халқаро мукофот учун танловлар 2025 йилдан бошлаб, ҳар икки йилда бир марта ўтказилади'ning rasmi

Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот таъсис этилди.

Халқаро мукофот учун танловлар 2025 йилдан бошлаб, ҳар икки йилда бир марта қуйидаги йўналишларда ўтказилади ва ғолиблар аниқланади:

 ўзбек адабиётининг насрий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима;

ўзбек адабиётининг шеърий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима;

ўзбек болалар адабиёти намуналаридан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима;

хорижий тилларда яратилган насрий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима;

хорижий тилларда яратилган шеърий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима;

хорижий тилларда яратилган болалар адабиёти намуналаридан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима.

    Бошқа янгиликлар