Туркияда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақида zamon.uz хабар бермоқда.
Ҳолат 4 июнь куни Кайсери шаҳрида юз берган. Ўқув ҳарбий самолёти 12-ҳаво транспорти базасидан йўлга чиқиб, парвоздан сўнг номаълум сабабга кўра қулаб тушган.
Назоратни йўқотган самолёт қишлоқ хўжалиги даласига келиб тушган. Шундан сўнг портлаш юз бериб, учувчилар ҳалок бўлган.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан текширув ишлари бошланган. Бахтсиз ҳодиса сабабларини аниқлаш учун парчаланиб кетган самолётнинг қисмларини тўплашга киришилган.






