АсосийSalomatlik

Ўзбекистонда 1 кунда 10 нафар шахсда ОИВ инфекцияси аниқланмоқда

'Ўзбекистонда 1 кунда 10 нафар шахсда ОИВ инфекцияси аниқланмоқда'ning rasmi

Ўзбекистонда 1 кунда 10 нафар шахсга ОИВ инфекцияси юқиши тўғри келяпти.

Қайд қилинишича, ОИВ инфекциясининг юқиш йўллари ҳақида оммавий воситаларда кўплаб материаллар эълон қилинишига қарамай, айрим омиллар касалланиш хавфини янада ошириб юборяпти.

”Битта мижозим бор. 4 йил бўлган шу муносабатда бўлганига. Лекин ҳалигача тошмалар тошяпти. Шунга нима қилсам бўлади, ОИВ белгилари эмасми деб, мана шу касалликдан чиқиб кетолмаяпти”, — деди мутахассис Роҳила Юсупова.

Ўзбекистонда 48 мингдан ортиқ шахслар ушбу касаллик сабаб рўйхатга олинган. Энг ачинарлиши шундаки, касаллик кўп ҳолатларда ҳамон пала-партиш муносабатлар орқали юқади. ОИВ танада яширин, касаллик бегиларини кўрсатмаслиги ва маълум муддат қонда аниқланмаслиги мумкин. Инкубацион муттат 2 ҳафтадан 6 ойгача ёки ундан кўпроқ 1 йилгача давом этади. Лекин тиббий муолажалар, гигиеник воситалардан фойдаланишда қоидаларга беписанд қараш каби баъзи вазиятлар сабаб, айбсиз инсонларга ҳам вирус юқиб қоляпти. Ўзининг шу дардга чалинганини била туриб, бошқаларга ҳам юқтираётганлар ҳам учраб қолмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар