1

Шавкат Мирзиёев "Туркия Республикаси нишони" билан тақдирланди

СИЁСАТ 07.06.2024, 13:15
Шавкат Мирзиёев "Туркия Республикаси нишони" билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи доирасида қатор олий даражадаги тадбирлар ўтказилди. Жумладан, давлатимиз раҳбарини Туркиянинг олий давлат мукофоти – "Туркия Республикаси нишони" билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистон раҳбарига берилган ушбу юксак мукофот ҳақида ўзининг ижтимоий тармоқдаги сағифасида ҳам фикр билдирди.

“Ўзбекистон Президенти Шaвкат Мирзиёевга Туркия Республикасининг энг олий мукофоти бўлган Давлат орденимизни топширганимдан жуда мамнун бўлдим.

Ўйлайманки, азиз биродаримиз Давлат орденимизни мамлакатларимиз биродарлигининг мустаҳкам рамзи сифатида олиб юради”, - дейди Туркия Президенти.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1