АсосийСИЁСАТ

Ўзбекистон туркий давлатлар ёшлари учун ҳар йили 200 та грант ажратади

'Ўзбекистон туркий давлатлар ёшлари учун ҳар йили 200 та грант ажратади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев туркий давлатлар ёшлари учун ҳар йили 200 та таълим гранти ажратилишини маълум қилиб, қардош мамлакатлар ёшларини бу имкониятдан унумли фойдаланишга чақирди.

Давлат раҳбари технологик тараққиётнинг асоси инсон капитали, замонавий билим ва кўникмаларга эга ёш авлод эканини таъкидлаб, ёшлар таълимига киритилган сармоя узоқ муддатли ҳамкорликнинг мустаҳкам пойдевори бўлишини қайд этди.

Маълумот учун, айни пайтда “Янги Ўзбекистон” стипендияси доирасида 500 нафар хорижий талабага грант асосида таҳсил олиш имконияти яратилган.

    Бошқа янгиликлар