1

Андижонда алимент тўламаган уч нафар эркак қамалди

ЖИНОЯТ 07.06.2024, 15:52
Андижонда алимент тўламаган уч нафар эркак қамалди

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан алимент билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган шахсларнинг иш ҳужжатлари судларга тақдим этилиб, уларга нисбатан тегишли чора кўрилиши таъминланмоқда. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бюронинг Андижон туман бўлими иш юритувида бўлган алимент иши буйича карздор И.М. суд буйруғига асосан М.М. фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун алимент тўлаб бориши белгиланган. Қарздор И.М. алимент тўловларни ўз вақтида тўламасдан келган.

Алиментдан 23 миллион 903 минг сўм қарздорлиги йиғилиб қолган қарздор суд мажлисида ўз масъулиятсизлигини тан олган ва ишсизлиги сабаб тўлашга имкони бўлмаганлигини билдирган.

Қарздор Н.О. ҳам икки нафар фарзанди учун тўлаши керак бўлган алимент қарзлари 16 миллион сўмдан ортиб кетган.

Ўтказилган суд мажлисида шу каби алимент тўловларига масъулиятсизлик билан қараган 5 нафар қарздорларнинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди. Улардан 3 нафарига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. 2 нафарига қарздорликни бартараф этиш учун муддат берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1