1

"Навоийазот"нархларни сунъий ошириш йўли билан катта миқдорда даромад олган

ЖАМИЯТ 11.06.2024, 17:34
"Навоийазот"нархларни сунъий ошириш йўли билан катта миқдорда даромад олган

Минерал ўғитлар бозорида устун мавқега эга бўлган "Навоийазот" АЖ томонидан ишлаб чиқарилган юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдолари орқали сотишда нарх манипуляцияси аниқланган. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маълум қилди.

Жумладан, 2021-2023 йилларда минерал ўғит, поливинилхлорид ва формалин маҳсулотлари тегишли жадвалларда назарда тутилган муддатларда ва ҳажмларда савдога қўйилмаган. Бунинг оқибатида таклифнинг сунъий равишда камайтирилиши ортидан нархлар ўртача 10 фоиздан 50 фоизгача ошиб кетган. Мазкур ҳуқуқбузарликлар натижасида жамият томонидан жами 20,5 млрд сўм асоссиз даромад олинган.

"Навоийазот" АЖга нисбатан иш қўзғатилиб рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1