1

АҚШ чегарачиларига Ўзбекистондан келган ноқонуний мигрантларни депортация қилиш буюрилди

ДУНЁ 11.06.2024, 17:55
АҚШ чегарачиларига Ўзбекистондан келган ноқонуний мигрантларни депортация қилиш буюрилди

АҚШнинг Калифорния штати чегарачилари собиқ СССРнинг бир қанча давлатларидан келган ноқонуний муҳожирларни зудлик билан депортация қилишга буйруқ олди. Гап Грузия, Молдова, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари ҳақида кетмоқда. Бу ҳақда New York Post хабар берди.

Қайд этилишича, тегишли буйруқ вояга етган мигрантларга алоқадор. 100 дан ортиқ мамлакатларни ўз ичига олган шарқий ярим шардаги бошқа давлатлардан келган мигрантларга эса уларнинг ишлари кўриб чиқилгунча АҚШда қолишга рухсат берилади. Чегарачилар томонидан қабул қилинган буйруқ чегаранинг Сан-Диeго шаҳри яқинидаги қисмига тегишли. Бу ҳудуд шарқий ярим шардаги давлатлардан келган ноқонуний муҳожирларнинг асосий қисмини ташкил этади.

ҚШда ноқонуний муҳожирлар сонининг ортиб бораётгани 2024 йил ноябрида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида собиқ президент Дональд Трамп ва Оқ уйнинг амалдаги раҳбари ўртасидаги қарама-қаршиликнинг асосий нуқталаридан бири ҳисобланади. Трамп Байденни “очиқ чегара сиёсати” учун танқид қилган ва агар давлат раҳбари этиб сайланса, Америка тарихидаги энг йирик ички депортация операциясини бошлашга ваъда берган.

Байден президентлиги даврида Мексика билан чегарадан ноқонуний равишда мамлакатга кирган муҳожирлар сони рекорд даражага етган. 2023 йилда АҚШ жанубий чегарасини 2,4 миллиондан ортиқ одам кесиб ўтган.

"Эслатиб ўтамиз", АҚШда Мексикадан чегарани ноқонуний кесиб ўтган муҳожирларга бошпана беришга вақтинчалик тақиқ кучга кирган. Янги қоидалар Америка расмийларига Қўшма Штатларда бўлиш учун қонуний асосга эга бўлмаган шахсларни тезроқ чиқариб юбориш имконини беради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1