АсосийDunyo
1641

КХДР аскарлари тасодифан Жанубий Корея чегарасини бузиб ўтишди

'КХДР аскарлари тасодифан Жанубий Корея чегарасини бузиб ўтишди'ning rasmi

Шимолий Корея аскарлари гуруҳи 9 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 12:30 атрофида чегаранинг марказий қисмида икки Кореяни ажратувчи демилитаризация зонаси доирасидаги демаркация чизиғини кесиб ўтган. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.

Жанубий Корея ҳарбийлари карнайдан огоҳлантувчи сигнални чалиб, ўқ узишган. Шундан сўнг Шимолий Корея ҳарбийлари ортига қайтишган.

Аввалроқ Жанубий Корея президенти мамлакат Шимолий Корея билан чегарада овоз кучайтиргичлар қайтадан ўрнатилаётганини маълум қилганди. Сеул расмийлари бу қарорни Шимолий Кореянинг давом этаётган “ахлат ҳужумлари”га жавоб деб атади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар